Тошкентда иккита йўловчи автобуси иштирокида ЙТҲ содир бўлди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири.
Ҳодиса бугун 8 февраль куни соат 06:50ларда Кўкча Дарвоза ва Тўқимачи кўчалари чорраҳасида содир бўлди. У ерда 46-сонлий йўналишда ҳаракат қилувчи MAN автобуси ва 134-йўналишда ҳаракатланувчи Исузу автобуси бир бири билан тўқнашган. Иккита автобус ҳам 18-сонли автосаройга қарашли экани айтилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, бир нафар йўловчи енгил тан жароҳати олган ва шифохонага олиб борилган.
Ҳодиса юзасидан хизмат текшируви тайинланган.