Ижтимоий тармоқларда ўқувчи калтакланаётгани акс этган видео тарқалди. Бола дарс вақтида ўқитувчи томонидан калтакланган.
Видеони тарқатганлар ҳодиса Ангрен шаҳридаги 41 сонли мактабда содир бўлганини айтмоқда. Видео муаллифларининг маълумотига кўра, мактаб директори Иброҳим Воҳиджонов ишга ўз қариндошларини олган.
Ўқувчини директорнинг опаси ургани таҳмин қилинмоқда. Ҳозирда жанжал сабаби маълум қилинмади. ХТВ томонидан ҳам ҳолат бўйича ҳозирча изоҳ берилмади.