Сурхондарёда тик-токчи йигит таниш қизининг суратларини тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитган. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Ургутда М. Исмли фуқаро ундан Сурхондарёда яшовчи А. исмли шахс 800 доллар талаб қилаётганини айтиб, ички ишларга мурожаат қилган. Аризачи мурожаатида сурхондарёлик йигит синглисининг суратларини тик-ток ва инстаграмда тарқатиб юбормоқчи бўлганини ва шу сабабга кўра пул талаб қилганини билдирган.
Пул талаб қилган йигит ушланган. Айбланувчининг айтишича, у қиз билан тармоқларда танишган. Йигит қиздан кейинчалик 800 доллар сўраган ва шундан сўнг қиз йўқолиб қолган. Йигит шунда ҳам тўхтамай қизнинг акасига чиққан ва унда синглисининг суратлари борлигини, тарқатиб шарманда қилишини айтиб 800 доллар сўраган. Айбланувчи ушбу пулларни онасини даволатиш учун сарфламоқчи бўлганини маълум қилган.