Ижтимоий тармоқларда Жиззахда “самосуд” бўлгани хабар қилиниб, ҳодиса видеоси тарқатилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса Сардоба туманининг Жиззах вилояти билан чегарадош ҳудудида содир бўлган. В.Ж ва унинг яқин қариндошлари Д.И ҳамда унинг фарзандлари Д.Т, Д.С, Д.Э.лар ўртасида томорқа масаласида келишмовчилик юзага келиб, жанжал содир бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқ тартибот органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.