Бухоро вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан амалга оширилган тадбирлар давомида товламачилик жинояти фош этилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, “Ёғ экстракция” заводининг уч нафар ишчиси олдиндан тил бириктириб корхона директори ва бош ҳисобчисини қўрқитган. Улар раҳбар ва бош ҳисобчига ноқонуний ҳаракатларингиз акс этган видеолавҳа бор дея айтиб, уни тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитган. Шунингдек, улар бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органларига ҳам мурожаат қилишини айтишган. Ушбу ҳаракатни амалга оширмаслик учун эса товламачилар раҳбар ва ҳисобчидан 30 минг доллар талаб қилган.
Товламачилар айтилган пулни олаётган вақтда қўлга олинган.