Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда содир бўлган навбатдаги ЙТҲ видеоси тарқалди. Видео телеграм каналларда эълон қилинди.
Видеода постга катта тезликда келаётган автомашина ўзидан олдинги машинага урилиб, ағдарилиб кетганини ва у йўл четида турган ЙПХ ходимлари ҳамда уларнинг олдига келаётган фуқарони босиб қолишига бир баҳя қолганини кўриш мумкин.
Видеони тарқатганлар ҳодиса "Роҳат" постида содир бўлганини айтмоқда.