Тошкент вилояти Бўка шаҳрида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар қилди.
Маълум бўлишича, 5 февраль куни соат 18:00ларда 1984 йилда туғилган фуқаро Ғ.Э. Спарк автомашинасида Бўстон МФЙ ҳудудидан ўтган ички автомобиль йўлида чапдан ўнг томонга йўлни кесиб ўтаётган 8 ёшли Д.Ш.ни уриб юборган. Қиз шифохонага ётқизилган. Ушбу ҳолат бўйича Бўка тумани прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.
Хабар.уз нашрининг ёзишича, автомобиль бошқарувида ИИБ ходими бўлган.