Самарқанд вилоятида йирик қиморхона борлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Постда нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан амалга оширилган рейдда Каттақўрғон шаҳар Дўст Ишбеков кўчасида қиморхона борлиги аниқланган. 40 ёшли фуқаро М.Ф. пул эвазига хўрозларни уруштириш учун махсус жой “Арена” ташкил қилиб, хўроз уриштириш учун келган ҳар бир фуқародан 10 минг сўмдан олиб келгани маълум бўлди. Тадбир бўлган вақтда махсус жойда 3 нафар фуқаро хўрозларини уруштираётгани аниқланган. Атрофда эса 70 нафар фуқаро томошабин бўлиб турган.
Шунингдек, у ерда 3 нафар фуқаронинг ёнида марихуанна борлиги ҳам аниқланган. Ушбу тадбирда 51 нафар фуқароларга нисбатан МЖтКнинг 54-моддаси (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) 1-қисмига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.