Тошкент шаҳри Бектемир туманида 36 ёшли эркак лифтга чиққан вояга етмаган қизларга тегажоғлик қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 2020 йил 28 ноябрь куни муқаддам судланган эркак Бектемир туманидаги кўп қаватли уйларнинг биридаги лифтда вояга етмаган қизларга тегажоғлик қилган. Дастлаб у лифтга чиқиб кетган 2 нафар қизни кўриб, уларнинг ортидан кирган ва 6 қаватгача қизларнинг бирига тегажоғлик қилиб борган. 6 қаватда эса ҳеч нарса бўлмагандек тушиб кетган. Шундан сўнг у лифтга яна бир вояга етмаган қизнинг чиққанини кўриб, унинг ҳам ортидан кириб борган. У яна 6 қаватгача қизга тегажоғлик қилиб борган. Ўша куни эркак маст ҳолатда бўлгани ҳам айтилган.
Ушбу иш судда кўриб чиқилган ва эркак ЖКнинг 129-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилган ва 1,5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. У жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўтайди.