Фарғона вилоятида бур гуруҳ шахслар фуқаро Қ.З.га тегишли 4 қопга солинган 70 кг сочни ўғирлади. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича,шу йил 10 февраль куни аёллар фуқаронинг олдига келиб, унинг 44 млн 100 минг сўмлик сочларини очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми «а» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Вилоят ҳуқуқ тартибот органлари ушбу жиноятни қилган шахс 5 йилгача қамалиши мумкинлигини эслатиб ўтди.