Қашқадарёда 21 ёшли йигит қизни шарманда қилиш билан қўрқитиб унинг онасидан 1000 доллар талаб қилди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, йигит таниш қизни шарманда қилиш билан қўрқитган. У телефон орқали бўлган сўзлашувларни ёзиб олган бўлган ва аудиони қизнинг қариндошлари орасида тарқатиб юбормоқчи бўлган. Йигит ушбу ишни қилмаслик учун қизнинг онасидан 1000 доллар талаб қилган.
21 ёшли йигит шу йил 9 февраль куни қизнинг онасидан айтилган пулни олаётган вақтда ушланган. Унга нисбатан ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.