Деновда 31 ёшли эркак 40 ёшли аёлни қўрқитиб, пул талаб қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, эркакда аёлнинг видеоси бўлган. Эркак ушбу видеони тармоқларда тарқатиб юбориш ва аёлнинг Россияда ишлаб юрган эрига жўнатиш билан қўрқитган. Шундан сўнг аёл дарров ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган. Эркак 5 млн 200 минг сўмни олаётганда қўлга олинган.
Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов давом этмоқда.