Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган “Алладин” кафесида қизлар ўртасида жанжал юзага келди. Бу ҳақда ИИББ хабар қилди.
Маълум бўлишича, 14 февраль куни соат 01:37 да ИИБга жанжал юзасидан мурожаат келиб тушган. Ходимлар воқеа жойига борганда икки нафар маст ҳолатдаги, асли фарғоналик 29 ва 22 ёшли қизлар бир-бирларини ҳақорат қилаётган бўлган. Улар ходимларнинг қонуний талабига бўйсунмай тартибни бузишда давом этган. Шундан сўнг иккиси ҳам идорага олиб кетилган.
Иш кўриб чиқиш учун Чилонзор туманига юборилган.