Зангиотада эркак хотинининг исмини сўраган танишини пичоқлаб ўлдириб, айбни бошқа кишига тўнкади

Зангиотада эркак хотинининг исмини сўраган танишини пичоқлаб ўлдириб, айбни бошқа кишига тўнкади
Тошкент вилояти Зангиота туманида эркак пичоқлаб ўлдирилди. Бу ҳақда туман суди судьяси Зафар Шаропов хабар қилди.

Маълум бўлишича, аввал 5 марта судланган, умрининг 10 йилини қамоқда ўтказган Б. яна жиноят содир этган. У кунларнинг бирида уйига дўсти Ваҳобни чақиради ва у билан ароқ ичади. Шундан сўнг улар маишатни давом эттириш мақсадида уйга яна 3 нафар танишини ҳам чақиради. Маишат зўр давом этаётганда меҳмонларнинг 2 нафари кетиб қолади. Шунда уйда қолган меҳмонлардан бири ўша ерда хизмат қилиб юрган, Б.нинг хотинидан исмини сўрайди. Ушбу ҳолатни аёл эри Б.га айтиб беради ва жаҳли чиққан Б. пичоқ билан ўша меҳмоннинг кўксига санчийди. Меҳмон ўша ернинг ўзида вафот этади. Б. бу орада Ваҳобни ҳам жароҳатлаб, меҳмонни “мен ўлдирганман” деб айтишни буюради. Ваҳоб эса жон қайғусида унинг шартини қабул қилади.

Судья Шароповнинг сўзларига кўра ҳодиса юзасидан бўлиб ўтган судда Б.нинг барча айби исботланган ва унга қонуний жазо тайинланган. Шароповнинг қўшимча қилишича, хавфли рецидивист Б. қотилликни содир этаётган вақтда озодликни чеклаш жазосини ўтаётган бўлган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Mer 17 феврал 2021 20:39
    Шеригинг ола карга булса, емишинг гунг булади. Судланган жиноятчини шериклари, тузини еб - тузлигига тупирган.
    Болаларимиз ва уни дустларига эътиборли булишимиз керак.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети ва Мисрнинг Танта университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Zoom платформаси...
29-04-2024, 23:03

“Болаларимизнинг янада яхшироқ ўқиши учун биз университет билан ҳамкорлик қилишимиз лозим”…

Самарқанд давлат университети география ва экология факультети 1-2-3-курс талабалари ва уларнинг ота-оналари учун учрашув бўлиб ўтди....
25-04-2024, 23:09

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарияти ташриф буюрди…

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарининг ўринбосари Наталия Макаревич бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
25-04-2024, 23:06

«Физика-2024» III халқаро форум: Самарқанд давлат университетига жаҳоннинг энг зўр физиклари йиғилди…

Самарқанд давлат университетида «Физика-2024» III халқаро форуми ўз ишини бошлади. Мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Фанлар...
24-04-2024, 23:19

Самарқанд давлат университетига Тамбов давлат университети ректори Павел Моисев бошчилигидаги делегация ташриф буюрди…

Делегация аъзолари дастлаб, СамДУ зоология ва археология музейларида бўлишди. Оранжерияга саёҳат қилди. Нобел мукофоти лауреати Азиз Санжар...
24-04-2024, 23:16
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Зангиотада эркак хотинининг исмини сўраган танишини пичоқлаб ўлдириб, айбни бошқа кишига тўнкади