Тошкентда BMW тўхтаб турган юк автомашинасига бориб урилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса кеча, 16 февраль куни соат 22:45ларда Учтепа тумани 24-мавзедаги «Мақсад» кафеси қаршисида содир бўлган. 49 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги BMW тўхтаб турган юк автомашинасига бориб урилган. Натижада ҳайдовчи шифхонага ётқизилган. Енгил автомашина ичида бўлган 30 ёшли йўловчи шифохонага олиб кетилаётганда, 26 ёшли йўловчи эса воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.