Самарқандда 26 ёшли қиз Бирлашган Араб Амирликлари фуқаросидан пул талаб қилди.
Маълум бўлишича, БААлик аёл 16 февралда ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган. У ўз аризасида шахсий суратлари ва видеоларини тарқатиш билан бир қиз қўрқитаётганини ва 20 минг доллар талаб қилаётганини маълум қилган. Тезкор тадбир давомида Рудаки кўчасида яшовчи 26 ёшли қиз айтилган пулларни олаётганда ушланган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 165 моддаси 3-қисми билан жиноий иш қўзғатилган.