Фарғонада мушук гўшти сотилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Teznews нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 15 февраль куни Марғилон ва Қўқон шаҳарларида мушук гўшти ва ундан тайёрланадиган таомларни сотган тадбиркорлар қўлга олинган. Шунингдек, ушбу “бизнес”ни йўлга қўйганларнинг омборидан яроқсиз ҳолдаги 2 тонна гўшт ҳам топилгани айтилмоқда. Ушбу гўштлардан кабоб ва манти тайёрланиб сотилгани маълум қилинди.
Нашрнинг ёзишича, улар Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси томонидан аниқланган ва ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган. Терговга кадар текширув ишлари олиб борилмокда.