Қашқадарё вилоятида Чироқчи туман ИИБ проифлактика инспектори 6 ёшли болани уриб юборди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ЙТҲ 16 февраль куни 1-сонли мактаб олдидаги пиёдалар ўтиш йўлакчасида содир бўлган. Бола оғир аҳволда шифохонага олиб келинган.
Вилоят прокуратураси Нексия автомашинаси бошқарувида ички ишлар ходими бўлганини тасдиқлади. Ҳайдовчига нисбатан ЖКнинг 266 моддаси 1-қисми билан жиноий иш қўзғатилган.
Иш шахсан вилоят прокуратураси назоратига олинган.