Тошкент вилояти Паркент туманида фуқаро акасига тегишли бўлган 5 гектар ерни 1 млн долларга сотмоқчи бўлди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар қилди.
Туманда яшовчи 55 ёшли фуқаро акасининг боғдорчиликка ихтисослашган 5 гектар ерини бошқа фуқарога 1 млн долларга сотишга қарор қилган. Лекин фуқаро бу учун аввал ерни ФХдан чиқариб туман ҳокимиятига қайтариб, ҳокимиятда ишловчи таниши орқали талабгорнинг номига расмийлаштириш кераклигини айтган.
ДХХ томонидан олиб борилган тадбир давомида фуқаро 100 минг долларни олаётганда қўлга олинган.