Ҳодиса видеоси телеграм каналларда тарқатилди. Видеода ўқувчининг онаси қизини калтаклагани учун ўқитувчини урганини кўриш мумкин.
Нега фарзандимни уряпсан? Жавоб бер, нега уряпсан?, – дейди аёл видеода.
Ҳозирча ҳодиса айнан қаерда содир бўлгани маълум эмас. Халқ таълими вазирлиги ҳам бу бўйича изоҳ бермади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ангренда ўқитувчи дарсга ҳалақит берган ўқувчини урган эди.