Ўзбекистонда 2020 йилда ЙТҲ натижасида қанча фуқаро ҳалок бўлгани маълум қилинди. Бу бўйича маълумот ИИВ ЙҲХББ томонидан тақдим этилди.
Маълум бўлишича, ўтган йили мамлакатимизда ЙТҲ оқибатида 1962 киши ҳалок бўлган.
Бошқарманинг қўшимча қилишича, бу кўрсаткич 2019 йилдагидан 6,3 фоизга кам. 2019 йилда ЙТҲда 2094 нафар киши вафот этган.