Тошкент вилоятида аслида йўқ бўлган уйларни 100 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаролар қўлга олинди

Тошкент вилоятида аслида йўқ бўлган уйларни 100 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаролар қўлга олинди
Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида аслида йўқ бўлган уйларни 100 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаролар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.

Маълум бўлишича, уч нафар фуқаро 40 ёшли Дилнура А. танишлари 23 ёшли Азиз Ғ. ва 23 ёшли Нодира И.лар Тошкентда яшовчи Р.Т.га аслида ҳеч қаерда рўйхатда бўлмаган Нурафшон шаҳридаги 3 та ҳовлини кадастр ҳужжатларини қалбакилаштириб, 100 минг долларга сотмоқчи бўлган. Фуқаро Р.Т. ушбу ҳодиса ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилгач фирибгарлар 30 минг долларни олаётганда ушланган. Шунингдек, уларнинг ёнидан Нурафшондаги Наврўз МФЙда жойлашган 2 та уй ва Истиқлол МФЙдаги битта уйнинг қалбакилаштирилган ҳоким қарори, кадастр ҳужжатлари ашёвий далил сифатида олинган.

Эътиборли жиҳати, ушланганлардан бири Дилнура А. ҳозирда фирибгарлик, ва пора бериш жиноятлари билан тергов остида бўлган, Азиз эса 2019 йилда фирибгарлик жинояти билан судланган бўлган. Айни вақтда юқоридаги ҳолат юзасидан суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети ва Мисрнинг Танта университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Zoom платформаси...
29-04-2024, 23:03

“Болаларимизнинг янада яхшироқ ўқиши учун биз университет билан ҳамкорлик қилишимиз лозим”…

Самарқанд давлат университети география ва экология факультети 1-2-3-курс талабалари ва уларнинг ота-оналари учун учрашув бўлиб ўтди....
25-04-2024, 23:09

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарияти ташриф буюрди…

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарининг ўринбосари Наталия Макаревич бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
25-04-2024, 23:06

«Физика-2024» III халқаро форум: Самарқанд давлат университетига жаҳоннинг энг зўр физиклари йиғилди…

Самарқанд давлат университетида «Физика-2024» III халқаро форуми ўз ишини бошлади. Мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Фанлар...
24-04-2024, 23:19

Самарқанд давлат университетига Тамбов давлат университети ректори Павел Моисев бошчилигидаги делегация ташриф буюрди…

Делегация аъзолари дастлаб, СамДУ зоология ва археология музейларида бўлишди. Оранжерияга саёҳат қилди. Нобел мукофоти лауреати Азиз Санжар...
24-04-2024, 23:16
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Тошкент вилоятида аслида йўқ бўлган уйларни 100 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаролар қўлга олинди