Тошкентда 44 ёшли Илҳом О.нинг уйини тунаб кетишди. Фуқаро Чилонзор тумани 19 кварталда яшайди.
Мавжуд маълумотларга кўра, ҳодиса 15 январь куни содир бўлган. Эркакнинг сейфидан 7 минг доллар, 2,6 млн сўмлик тақинчоқлар ва пластик карталар ўғирланган.
Суриштирувлар давомида ўғриликни 22 ёшли ҳомиладор қиз Маҳбуба У. содир этгани маълум бўлди. Қиз эркакнинг уйида ёлланма ишчи бўлиб ишлаган. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган, жиноят сабаблари ўрганилмоқда.