Видео: Тошкент вилоятида хокимликда ишловчи мансабдор пора олаётганда ушланди

Видео: Тошкент вилоятида хокимликда ишловчи мансабдор пора олаётганда ушланди
ДХХ фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, Чиноз тумани хокимлигида ишловчи мансабдор тадбиркорга, 1,32 гектар ер майдони ажратилишига ёрдам беришини айтиб, хизмати эвазига 12.800 АҚШ доллари талаб қилган. Тадбиркор ажратилган ерда балиқчилик хўжалиги ташкил этмоқчи бўлган. Мансабдор 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, Хоразм вилояти Гурлан туманида истиқомат қилувчи фуқаро укасининг номига аукционда ютиб олинган 5 сотих ерни, шунингдек, унинг ёнида жойлашган туман хокимлиги заҳирасидаги 48 сотих ер майдонини хокимликда ишловчи мансабдор танишлари ёрдамида харидор фуқаро номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, эвазига жами 46 минг АҚШ доллари сўрайди.
Шундан 20 минг АҚШ долларини аванс сифатида олган вақтида ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан ушланди.

Сирдарё вилоятида фаолият юритувчи адвокатлик фирмаси адвокати, гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноят содир этганлиги учун Жиноят Кодексининг 273-моддаси билан айбланаётган, Гулистон шаҳрида яшовчи фуқарога нисбатан озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишига ёрдам беришини айтиб, 5 минг АҚШ доллари сўрайди.
ДХХ, Бош прокуратура ва Департаментнинг вилоят бошқармалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда адвокат сўралган пулни олган вақтида ушланди.

ДХХ Қашқадарё вилояти бошқармаси ва Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Касби туманида яшовчи шахс Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарони ўзининг танишлари орқали Миллий гвардия тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига, ундан 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Бугунги кунда мамлакатимизда кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш бўйича давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан зарур чора-тадбирлар амалга оширилаётганлигига қарамасдан, афсуски, бу борада ўз нафсини устун қўювчилар ҳам учраб турибди.
Хусусан, Қарши туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази бош ҳисобчиси “темир дафтар”га киритилган уч нафар фуқарога 6 млн 690 минг сўмдан, жами 20 млн 70 минг сўм миқдорида субсидия маблағлари олишларида ёрдам беришини айтиб, эвазига 600 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалар билан жиноят ишлари қўзғатилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Реалист 24 феврал 2021 13:40
    Ҳозирги қонунлар коррупция учун жудаям юмшоқ,Коррупция учун жазо қаттиқ бўлиши керак,камида 20 йил турма,мол-мулки мусодара,чет элда беркитган пулларигача мусодара қилиниши керак.
    Ундан бошқа йўли йўқ,коррупцияга қарши курашишнинг.Бошқа йўли бор деганлар,коррупцияга алоқадор одамлар деб ўйлайман.
    regulation.gov.uz сайтига,
    ген.прокуратура томонидан қонун мухокамага қўйилди.
    Унда келиб чиқиши номаълум бўлган мол-мулки бор амалдорлар,арзимаган жаримага тортилади.
    Бу дегани «ўғирла катта миқдорда,жарима тўла,ўғирлайвер яна»,дегани эмасми? Коррупционерлар ўзлари учун юмшоққина қонунлар яратишяпти. Жаннатку бу коррупционерлар учун.
  2. ХХХ 24 феврал 2021 09:59
    ДХХ ваколатини кегайтириш керак.Олдин улардан хаммаси хайиқарди.Энди хайиқиш йўқ.Уларда Рахмат қанча коррупцияни бартаврая қилаяпти.Амали қанча юқори булса пора миқдори катта булса оғир жазо қуллаш керак.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети ва Мисрнинг Танта университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Zoom платформаси...
29-04-2024, 23:03

“Болаларимизнинг янада яхшироқ ўқиши учун биз университет билан ҳамкорлик қилишимиз лозим”…

Самарқанд давлат университети география ва экология факультети 1-2-3-курс талабалари ва уларнинг ота-оналари учун учрашув бўлиб ўтди....
25-04-2024, 23:09

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарияти ташриф буюрди…

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарининг ўринбосари Наталия Макаревич бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
25-04-2024, 23:06

«Физика-2024» III халқаро форум: Самарқанд давлат университетига жаҳоннинг энг зўр физиклари йиғилди…

Самарқанд давлат университетида «Физика-2024» III халқаро форуми ўз ишини бошлади. Мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Фанлар...
24-04-2024, 23:19

Самарқанд давлат университетига Тамбов давлат университети ректори Павел Моисев бошчилигидаги делегация ташриф буюрди…

Делегация аъзолари дастлаб, СамДУ зоология ва археология музейларида бўлишди. Оранжерияга саёҳат қилди. Нобел мукофоти лауреати Азиз Санжар...
24-04-2024, 23:16
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Видео: Тошкент вилоятида хокимликда ишловчи мансабдор пора олаётганда ушланди