Сурхондарёда мактаб директори ўқувчини дарсга кеч қолгани учун урди

Сурхондарёда мактаб директори ўқувчини дарсга кеч қолгани учун урди
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактаби директори Д.Б мактабнинг 11-синф ўқувчиси М.А.ни дарсга кеч қолгани учун урган. Ўсмирнинг онаси ушбу ҳолат юзасидан вилоят прокуратурасига мурожаат қилган, дея хабар қилмоқда Kun.uz.

Аёл ўз аризасида берилган зарба ўғлининг қулоқ пардасини йиртиб юборганини билдирган.

Бош прокуратура матбуот хизмати манбага тасдиқлашича, айни вақтда Жарқўрғон туман прокуратураси жабрланувчининг онаси берган ариза асосида терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.

Текширув давомида М.Ага нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Бош прокуратура ушбу ҳодиса бўйича жараённи ўз назоратига олган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойда халқаро лойиҳани қўлга киритди…

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойнинг Шинжон қишлоқ хўжалик фанлар академияси билан ҳамкорликда 3 йилга мўлжалланган халқаро...
Кеча, 20:06

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Сурхондарёда мактаб директори ўқувчини дарсга кеч қолгани учун урди