Самарқандда уч нафар эркак босқинчилик йўли билан аёлнинг 47 минг долларини “шилиб” кетди

Самарқандда уч нафар эркак босқинчилик йўли билан аёлнинг 47 минг долларини “шилиб” кетди
Самарқандда уч нафар эркак босқинчилик жиноятин содир этди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар қилди.

Маълум бўлишича, шу йил 22 февраль куни соат 13:30ларда Самарқанд шаҳри Илғор МФЙ.да яшовчи 51 ёшли Муборак Д.нинг уйига уч нафар эркак эшикнинг очиқлигидан фойдаланиб кириб олган. Улар бошларига кепка, юзларига ниқоб тақиб, хонадон эгасини уриб хушидан кетказган. Уй хизматчисининг қўлларини эса боғлаб қўйган. Шундан сўнг босқинчилар сейфдаги 42.500 доллар, 2.400 долларлик тақинчоқлар, 2.100 долларлик айфон ва учта планшетни олиб қочган.

Олиб борилган тезкор тадбир давомида ушбу жиноятни 31 ёшли Асқар И., 32 ёшли Давлат Р., ва 36 ёшли Жасур И., лар содир этгани маълум бўлган. Улар ушланган ва ёнларидан 8.100 доллар топилган. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 164-моддаси 4-қисми “а” банди (Босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Badal 25 феврал 2021 12:25
    Бари иш хизматкор аёлда булиши мумкин
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Самарқандда уч нафар эркак босқинчилик йўли билан аёлнинг 47 минг долларини “шилиб” кетди