Шаръий никоҳда бўлган ўқувчи 4-маротаба фирибгарлик содир этганда қўлга олинди

Шаръий никоҳда бўлган ўқувчи 4-маротаба фирибгарлик содир этганда қўлга олинди
Шаръий никоҳда бўлган мактаб ўқувчиси фирибгарлик жинояти билан Навоий вилоятида қўлга олинди. У мазкур турдаги жиноятни тўртинчи маротаба содир этган. Бу ҳақда Daryo хабар берди.

18 ёшли ўқувчи қиз С.М. 2018 йилнинг 7 декабрь куни соат 11:30 ларда Навоий шаҳар «Савдо комплекси» АЖнинг марказий буюм бозори ҳудудида жойлашган 115-сонли савдо дўконидан 5 миллион 660 минг сўмлик аёллар тилла тақинчоқларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Ўша куни С.М. Навоий шаҳридаги деҳқон бозорида аравакашлик қилиб юрган Ж. исмли йигитга уй ишларида ёрдам берса, 20 минг сўм пул беришини, йўл-йўлакай тилла буюмлар сотиладиган дўкондан тақинчоқ харид қилиш учун кириши кераклигини айтган. Шу тариқа арава суриб кун кечирадиган йигитни дўконга олиб кирган ва уни дўкон сотувчисига укаси сифатида таништирган.

«Тиллаларнинг ҳақиқийлигини дўкон ёнидаги заргарга олиб бориб текширтираман, граминиям ўлчатаман, унгача укам шу ерда ўтириб туради, деб сотувчини алдаб чиқиб кетдим. Аравакаш боланинг бу режамдан хабари йўқ эди. Унга суҳбат пайтида ўзимнинг укам ҳақида айтиб бергандим, укамни танигандек бўлди ва мени жўрасининг опаси деб ўйлаб, дўкончига уни укам деб таништирганим учун қаршилик қилмади», — деди С.М.

2001 йилда Навоий вилоятининг Кармана туманида туғилган С.М. шу кунга қадар оиласи билан Наманган вилоятида истиқомат қилиб келган. Суриштирув жараёнида унинг Наманган вилоятидаги 70-мактабда ўқиши, сентябрь ойидан буён дарсларга қатнамаётгани маълум бўлди. У интервью жараёнида 2018 йилнинг август ойида Қўқон шаҳрида яшайдиган 19 ёшли йигитга шаръий никоҳ асосида турмушга чиққанини айтди.

Навоий шаҳар ИИОФМБ 3-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи тақдим этган маълумотларга кўра, С.М. муқаддам 3 маротаба судланган. Унга Жиноят Кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми «б» банди билан 2 марта айблов эълон қилинган ва қидирувга берилган. Ҳозирда тергов суриштирув жараёнлари давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Комил 29 январ 2019 02:03
    Шаръий никох билан угирликни нима алокаси бор. Угрими угри фирибгарми фирибгар. Тушунмадим. Шаръий никохсиз зино килиб юрса бу ишни килмасмиди. Угрига фарки йукку никохни. Шаръий никох сузига ургу бериш нотугри. Жулналистни макола тайёрлаганни хатоси ё атайин ургу берганми
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
Бугун, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
Бугун, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
Бугун, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Шаръий никоҳда бўлган ўқувчи 4-маротаба фирибгарлик содир этганда қўлга олинди