Бухорода 1988 йилда эркак жинсий алоқа таклифини рад этган онаси тенги аёлни ўлдиргани маълум бўлди. Жиноят 2020 йилда фош этилди

Бухорода 1988 йилда эркак жинсий алоқа таклифини рад этган онаси тенги аёлни ўлдиргани маълум бўлди. Жиноят 2020 йилда фош этилди
Бухорода бундан 32 йил олдин содир этилган қотиллик фош этилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар қилди.

Маълум бўлишича, 1962 йилда туғилган эркак 26 ёшида онаси тенги аёлга жинсий алоқа таклиф қилган. Аёл буни рад этган ва бунинг эвазига эркакдан пичоқ зарбини қабул қилиб, вафот этган. Эркак ўлдириш билан бирга, аёлнинг тилла тақинчоқларини ҳам ўғирлаб кетган. Қотиллик содир бўлган жойда эса эркакнинг бармоқ излари қолиб кетган.

Прокуратуранинг маълум қилишича, 2020 йилнинг сентябрь ойида ўша жиноят ўрганиб чиқилган ва бармоқ излари 1962 йилда туғилган М.Б.га тегишли экани маълум бўлган. Бухоро шаҳар прокуратураси ўша жиноят иши бўйича терговни қайта тиклаган.

Шу йил 15 февралда иш судда кўриб чиқилган ва жавобгарликка тортиш муддати 25 йилдан ўтиб кетганлиги сабабли эркак жазодан озод қилинган.

Қўшимча қилинишича, эркак 1993 йилда эски таҳрирдаги ЖКнинг 15—81-моддаси (қасддан оғир тан жароҳати етказиш), 1996 йилда ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми (ўғрилик), 2005 йилда 169-модданинг 1-қисми (ўғрилик) билан айбланган бўлган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Jasurbek 27 феврал 2021 15:14
    Юртимизни будай зараркунандадан тозалаш кк. Жамиятга кераксиз ит экан
  2. farrux 27 феврал 2021 15:00
    Odamni jaxlini chiqaradigan gap qilasilar hech nimani epla olmasalaring bunday maqola nimaga kerak yana qo'shimcha qilib gapirasila. Hirsini qondirish uchun onasi tengi ayolga ham ketinadimi axmoq. Shuncha yildan beri hech kimning qo'liga tekmabmi bu ish ayb qildimi jazosini olsin shu maqolani o'qigan oila a'zolari iltimos tegishli joylarga arz qiling sizni dunyoga keltirgan oq sut bergan onangizni qoni yerda qolmasin. Ishiga sodiq bo'lganlarga arz qiling.
  3. Байрам Ходжейли 26 феврал 2021 21:37
    1996жылы аныклауга болмайтугынбеди, дым уятко бул жагдай. Айелин баллары хам кызлары бул жагдай ды усылайша калдырмайтугын шыгар
  4. Дангал 26 феврал 2021 18:14
    Суд килмай отиб юбориш керак аелнинг нохак тукилган кони шу туришда коладими
  5. Абдул 26 феврал 2021 17:57
    Жиноят жазосиз қолмаслиги керак, бу нима деган гап.
  6. Узбек 26 феврал 2021 17:01
    Ўзбекситон тарихида энг тез аниқланган жиноий иш, Лекин жазолашни иложи йўқ муддати эскирган. ЖУДА КУЛГИЛИ...:) :)
  7. Барно 26 феврал 2021 14:51
    шу жиноятни килиб хам индамай шунча йил яшабдими яна хеч кандай чора курилмабдими демак одамни бемалол улдириб юбораверса буларкан.
  8. махмуд 26 феврал 2021 13:02
    бу рекордни гинесс китобига киритиш керак.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети ва Мисрнинг Танта университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Zoom платформаси...
29-04-2024, 23:03

“Болаларимизнинг янада яхшироқ ўқиши учун биз университет билан ҳамкорлик қилишимиз лозим”…

Самарқанд давлат университети география ва экология факультети 1-2-3-курс талабалари ва уларнинг ота-оналари учун учрашув бўлиб ўтди....
25-04-2024, 23:09

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарияти ташриф буюрди…

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарининг ўринбосари Наталия Макаревич бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
25-04-2024, 23:06

«Физика-2024» III халқаро форум: Самарқанд давлат университетига жаҳоннинг энг зўр физиклари йиғилди…

Самарқанд давлат университетида «Физика-2024» III халқаро форуми ўз ишини бошлади. Мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Фанлар...
24-04-2024, 23:19

Самарқанд давлат университетига Тамбов давлат университети ректори Павел Моисев бошчилигидаги делегация ташриф буюрди…

Делегация аъзолари дастлаб, СамДУ зоология ва археология музейларида бўлишди. Оранжерияга саёҳат қилди. Нобел мукофоти лауреати Азиз Санжар...
24-04-2024, 23:16
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Бухорода 1988 йилда эркак жинсий алоқа таклифини рад этган онаси тенги аёлни ўлдиргани маълум бўлди. Жиноят 2020 йилда фош этилди