Кеча ижтимоий тармоқларда вояга етмаган болага азоб берилаётгани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ушбу видео юзасидан изоҳ берди.
Маълум бўлишича, ҳодиса Тошкент шаҳри Юнусобод туманида содир бўлган. Видеодаги бола 9 ёшда. Унинг ота-онаси 35 ёшли Шахло Э. ва 45 ёшли Зайниддин Э.лар ажрашиш ёқасида экани маълум қилинди. Бошқарманинг хабар қилишича, Шахло аввал ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган ва унга ҳимоя ордери берилган бўлган. Ушбу эр-хотин ўзаро урушиш вақтида 9 ёшли фарзандидан ҳам фойдаланган. Видеодаги ҳолатлар эса 1 йил олдин ёзиб олинган бўлган ва турли ҳолатлар битта видеога монтаж қилиб, бириктирилган. Бошқарма боланинг ҳулқида ҳам ўзгариш бўлганини у уқиётган мактаб орқали билиб олган.
Айни вақтда бола билан психологлар шуғулланмоқда. Унинг келгуси тақдири ҳақида бирон қарорга келингунга қадар бола Вояга етмаганларни ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш марказида қолади.