Чилонзордаги кафени ёқиб юборган шахс ушланди. Ўша ёнғинда 5 киши вафот этган эди

Чилонзордаги кафени ёқиб юборган  шахс ушланди. Ўша ёнғинда 5 киши вафот этган эди
Аввалроқ Чилонзор туманида жойлашган “Шовотландия” кафесида ёнғин содир бўлгани ва унинг натижасида 5 киши ҳалок бўлгани ҳақида ёзган эдик.

Маълум бўлишича, 26 февралдан 27 февралга ўтар кечаси содир бўлган ушбу ёнғинни ким содир этгани аниқланган. Ёнғинни асли самарқанлик, Тойлоқда яшовчи С.Ф. содир этгани маълум бўлди. У ўша куни тунда Матизда кафе ёнига келиб, дастлаб шишадаги суюқликни сепган ва сўнгра ёқиб юборган. Кафе ёнганига ишончи комил бўлгач, воқеа жойидан яширинган.

Мухбиримизнинг қўшимча қилишича, С.Ф. аввал ЖКнинг 164-моддаси 4-қисми (жуда кўп миқдорда босқинчилик), 168-моддаси 3-қисми (кўп миқдорда фирибгарлик), 127-моддаси 3-қисми (вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш) билан судланган бўлган. Юқоридаги ҳолат юзасидан эса ЖКнинг 173-моддаси 2-қисми «б, в» бандлари (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Иш бўйича тергов ҳаракатлари пойтахт прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. nuriddin 1 март 2021 22:20
    kup odam odam kabi kurinadi ammo hayvondan battar
  2. Дангал 28 феврал 2021 15:16
    Купрок жазони енгиллатинглар эх отиб юбориш керак эх эртага биров халкни уртасида узини портлатса хам Энди ажабланмайман
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Чилонзордаги кафени ёқиб юборган шахс ушланди. Ўша ёнғинда 5 киши вафот этган эди