Тошкентдан Қашқадарёга келиб тарвуз бизнесини йўлга қўймоқчи бўлган икки шерик якунда келиша олмай қолди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 39 ёшли Абдусаид П., ва Тоҳир Н.,лар Тошкентдан Қашқадарёга келиб, Қарши туман “Чўли ота” массивида 4 гектар ерда тарвуз етиштириш учун иссиқхона қурган. Улар ўша ерда яшай бошлаган. Бизнес ҳамкорлар 23 февраль куни соат 21:00ларда қарз сабаб ўзаро жанжаллашган. Шунда Тоҳир Абдусаиднинг устига чиқиб ура бошлаган. Абдусаид эса жон талвасасида Тоҳирнинг чап думбасига пичоқ тиқиб олган. Тоҳир шифохонага боргунча вафот этган.
Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “Д” банди билан билан жиноят иши қўзғатилган. Абдусаид ҳибсга олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.