Сурхондарё вилоятида опа-ука келини ва унинг онасини ўлдириш учун қотил ёллади. Бу ҳақда Соф.уз нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, Денов туманида яшовчи опа-ука келини ва унинг онасини ўлдириш учун аввал қамалиб чиққан фуқарони ёлламоқчи бўлган. Улар киллерга хизмат ҳақи эвазига 3 млн сўм бермоқчи ҳам бўлишган. Ёлланган қотил дарҳол бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган.
Саҳналаштирилган қотиллик натижасида опа-ука ушланган. Айни вақтда улар ҳибсга олингани маълум қилинди.