Фарғонада 23 ёшли қиз дугонасининг товламачилиги юзасидан ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Фарғона шаҳрида 23 ёшли Зарина Қ. Дугонаси 23 ёшли Муножатхонни қўрқитган. У дугонасини сир сақланиши лозим бўлган фото ва видеоларни эринга кўрсатаман дея қўрқитган. Ушбу ишни қилмаслик учун эса 1500 доллар талаб қилган. Шундан сўнг тадбир давомида Зарина 21 ёшли дугонаси Мафруза билан “555” номли кафеда айтилган пулларни олаётганда ушланган.
Ҳодиса юзасидан қизларга нисбатан ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми “в” банди (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.