Олтинкўл туманида шу йил 27 февраль куни соат 19:15ларда босқинчилик жинояти содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ўша куни 7 ёшли Асадбек йўл четида кетаётганда унинг ёнига Спарк ҳайдовчиси келиб тўхтаб, қўлидаги 450 минг сўмлик телефонни сўраб турган. 23 ёшли ҳайдовчи Ҳусниддин телефонни қўлига олиб, машинани қўзғатиб, воқеа жойидан кетиб қолган. Асадбек эса машинанинг рақамини эслаб қолган ва буни отасига айтиб берган. Шундан сўнг Ҳусниддин телефонни ўз хоҳишига кўра олиб келиб берган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 166-моддаси 1-қисми (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.