Тошкентда эркак кўп қаватли уйнинг деразасидан тушиб кетди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Ҳодиса шу йил 2 март куни Юнусобод тумани 7 кварталдаги 1-уйда содир бўлди. Таъкидланишича, фуқаро 3-қаватдан тушиб кетган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, эркак маст бўлган ва шифокорлар келгунча оламдан кўз юмган. Ҳозирда ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ўрганилмоқда.