Тошкентда 100 минг сўмликни қалбакилаштирган йигитлар қўлга олинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 27 ёшли Азизбек Ж., ва Олимжон Х., лар таниши 28 ёшли Талантжон Т.нинг тўйида пул сочиш учун 100 минг сўмлик пулни қалбакилаштирмоқчи бўлган. Улар ушбу хизмат юзасидан 27 ёшли Азиз Т.,га мурожаат қилган. Азиз 10 млн сўм қалбаки пул ясаши керак бўлган. Тўй эгаси Талантжон бундан хабар топгач тайёр бўлган 2 млн 300 минг сўмни олиб, бозорга югирган. У қалбаки пулларни ишлатиб юрган вақтда ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.
Шундай қилиб, Азизбек Ж., Олимжон Х., Талантжон Т., Азиз Т.,ларга нисбатан ЖКнинг 176-моддаси 2-қисми “в” банди (Қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Йигитлар ҳибсга олинган.