Самарқанд вилояти Жомбой туманида навбатдаги жиноят содир этилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, жомбойлик йигит уйда ота-онаси кетгандан сўнг бир кеча уйда ёлғиз қолишини билиб, иккита қизни уйига чақирган. Йигит улар билан романтик кеча ўтказмоқчи бўлган. Шундан сўнг қизлар ўша йигитнинг хонадонини тунаб кетган. Улар уйдаги тақинчоқлар ва пулларни олиб, эрталаб жуфтакни рослаган.
Қимматбаҳо нарсалар йўқолгач йигитнинг онаси ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган ва текширувлар якунида ушбу ўғриликни ўша иккита қиз содир этгани маълум бўлган. Ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.