Олмалиқ ҳокимлиги шаҳарда эркак 7 ёшли қизни ўғирламоқчи бўлгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, 1961 йил туғилган эркак 2 март куни акаси яшайдиган “Тошкент” маҳалласига борган. Улар уйда ароқ ичган. Соат таҳминан 19:00ларда эркак уйига қайтган. У аҳволи ёмонлашганини билгач “Янги ҳаёт” маҳалласидаги 27-уйнинг олдига ўтирган.
Ўша вақтда 2014 йилда туғилган қиз уйининг олдида эркакни кўриб, қўрқиб кетган ва уйига кира олмаган. Ушбу ҳодисани кўриб, қизнинг отаси эркак билан жанжаллашишни бошлаган. Оиланинг қўшниси эса ушбу ҳолатни видеога олиб, телеграмда тарқатиб юборган.
Ҳуқуқ тартибот органларида эркак қизга ҳеч қандай зарар етказмагани маълум қилинди. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.