Қизларни БАА ва Уммонга фоҳишалик қилиш учун юбориб, жазоланган фуқаро яна шу жиноятга қўл урди

Қизларни БАА ва Уммонга фоҳишалик қилиш учун юбориб, жазоланган фуқаро яна шу жиноятга қўл урди
ДХХ томонидан одам савдосига чек қўйилди, бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, бухоролик 37 ёшли фуқаро Ж.Р. ва урганчлик 34 ёшли Қ.Д.лар Хоразмда туғилган 21 ёшли С.М.ни Уммон давлатига фоҳишалик қилиш учун олиб чиқиб кетмоқчи бўлган вақтда Тошкентдаги аэропортда ушланган. Улар С.М.ни “Тошкент-Шаржа”, “Шаржа-Маскат” йўналиши бўйлаб олиб кетмоқчи бўлган. Суриштирувлар давомида Ж.Р. аллақачон С.М. номига визани расмийлаштириб қўйгани ҳам аниқлнган. Шунингдек, ДХХнинг қўшимча қилишича, Ж.Р. аввал ҳам БАА ва Уммон Султонлигига қизларни фоҳишалик қилиш учун юборганликда айбланиб, ЖКнинг 135-моддаси (одам савдоси) билан бир неча маротаба судланган бўлишига қарамасдан, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқармаган.

Ҳозирда Ж.Р. ва Қ.Д.ларга нисбатан одам савдоси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Ххх 4 март 2021 21:55
    Кечирим сураган озод этилган.яна кечирим сурайди олам гулистон
  2. Рустам 4 март 2021 16:03
    Ўрганган кўл ўртанса қўймас, Отворориш керак, чунки яна озод бўлса яна шу ишни қилади, ишаноринг...
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Қизларни БАА ва Уммонга фоҳишалик қилиш учун юбориб, жазоланган фуқаро яна шу жиноятга қўл урди