Мавжуд маълумотларга кўра, Умаров мотоциклни бошқариб кетаётган бўлган. ЙТҲ 13 февраль куни Пушкни метроси бекати ёниида, Мустақиллик кўчасида содир бўлган. Мотоцикл Эпика билан тўқнашиб кетган.
ЙТҲ натижасида ҳеч ким ҳалок бўлмагани қувонарли ҳолатдир. Умаровни шифохонага Эпика ҳайдовчиси Бобур Маматов олиб борган. Ҳайдовчи ЙТҲ ҳақидаги тасдиқланмаган хабарларни рад этди. Маматов ЙТҲ содир бўлган вақтда Умаровни танимаганини, инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун тез ҳаракат қилганини айтди.
Тошкентда соат 17:00 ва 21:00 оралиғида тез юриб бўлмаслигини ҳамма билади. Ҳамма жойда тирбандлик эканини барча ҳайдовчилар билади, – деди ҳайдовчи ЙТҲ иштирокчиларининг тезликни оширгани ҳақидаги хабарларни рад этиб.
Ҳодиса содир бўлган вақтда Эпикада фақат Маматов бўлган. Ҳайдовчи шунингдек, Умаров ҳозирда Жанубий Кореяда даволанаётганини маълум қилди.
Умаров ҳозирда Жанубий Кореяда даволанмоқда ва икки ҳафтдан бери карантинда. Унинг операцияси 4 мартга белгиланган эди, – дейди ҳайдовчи.