Фарғона вилоятида навбатдаги аянчли жиноят содир бўлди. Бу ҳақда Кун нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 2 мартдан 3 мартга ўтар кечаси Бувайда туманидаги «Оқтепа» МФЙда содир бўлган. 18 ёшли Янгиқишлоқ маҳалласида туғилган К.И. Оқтепа маҳалласида яшовчи қайнотаси ва ҳомиладор хотини С.И.ни чопқи (дасткалла) билан чопиб ташлаган. Воқеага оилавий келишмовчилик сабаб бўлган. Нашрнинг ёзишича, ҳодиса оқибатида ота воқеа жойида ҳалок бўлган, хотини эса реанимацияга ётқизилган.
Ушбу ҳодиса қишлоқ аҳолиси томонилан муҳокама қилинган. Воқеа жойига бош прокурорининг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев, ИИВ вазирининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Собиров етиб келган.
Аввалроқ Данғара туманида қайнота келинини пичоқлаб ўлдиргани ҳабар қилинган эди.