Фарғона вилоятида 16 ёшли бола сувга чўкиб кетгани ҳақида хабар қилинган эди. Ҳодиса ўтган йили 22 декабрь куни содир бўлган.
Кун нашрининг ёзишича, А.А. ўша куни болалар билан гаров ўйнаб, кийимларини ечиб, Катта Фарғона каналига тушган ва чўкиб кетган. Ёзёвон туман ҳокимлиги йигитнинг жасади бугун тушдан олдин топилганини маълум қилди.
Маълум қилинишича, 10 синф ўқувчисининг отаси 2 йиллик муҳожирликдан кейин айнан ўша куни юртига қайтган бўлган. Лекин у фарзандини кўра олмаган.