Тошкентда такси ҳайдовчиси 10 ёшли болани зўрламоқчи бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 28 февраль куни 10 ёшли бола таксига чиққан. Сўнгра такси ҳайдовчиси болани айтилган манзилга олиб бормай, уни зўрламоқчи бўлган. Кун нашрининг маълум қилишича, қора рангли “Нексия-3” такси ҳайдовчиси болани овлоқ жойга олиб бориб, зўрламоқчи бўлганда бола йиғлаб юборган. Шундан сўнг шимини ечаётган ҳайдовчи уни бошқа жойга олиб бориб, ташлаб кетган ва бу ҳақда ҳеч кимга айтмасликни сўраган.
ИИББнинг маълум қилишича, ушбу ҳолат юзасидан боланинг 30 ёшли отаси Бобур Ж. мурожаат қилган. Шундан сўнг ҳолат шахсан ИИББ раҳбарияти назоратига олинган. Ҳодиса юзасидан ЖКнинг 129 моддаси 1 қисми бўйича жиноий иш қўзғатилган. Гумонланувчининг шахсини, ҳолат тафсилотларини аниқлаш бўйича тезкор-тергов тадбири ўтказилаётгани таъкидланди.
Ушбу иш вояга етмаган шахс билан боғлиқ бўлгани сабабли, унинг келажагига салбий таъсир ўтказмаслиги учун ҳамда қонунчилик ва вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир халқаро меъёрий ҳужжатларга мувофиқ мазкур жиноий иш тафсилотлари ошкор этилмайди, дейилади бошқарма ахбортида.