Бухорода 27 ёшли қизга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, қиз шу йил 1 март куни ушланган. Суриштирув давомида у 2020 йилнинг август ойидан 2021 йилнинг февраль ойигача 10 дан ортиқ эркак билан жинсий алоқада бўлган. Шу орқали у ОИВни юқтирган. Аёл ҳозирда ҳибсда ва унга нисбатан ЖКнинг 113-моддаси (Таносил ва ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш), 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Хабар қилинишича, ушбу қизда 2017 йилнинг 21 декабрида ОИВ аниқланган.