Қорақалпоғистонда 5 киши ис газидан заҳарланиб, вафот этди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Тўрткўл туманида фожиали ҳодиса юз берган. 6 март куни таҳминан 11:30ларда “Янгиобод” маҳалласида яшовчи 5 киши вафот этгани ҳақида ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат келиб тушган. Сўнгги маълумотларга кўра, ўлимга ис гази сабаб бўлган. Таъкидланишича, газ иситиш печининг носозлигидан сизиб чиққан.
Оиланинг 4 нафар аъзсои ва уларнинг меҳмони вафот этган: Оила бошлиғи И.У., қизлари Р.С. ва Р.А. (2003 ва 2010 йилларда туғилган), ўғли Р.М. (2005 й.т.) ва меҳмон А.Ш. Ҳодиса юзасидан туман прокуратураси жиноий иш қўзғаган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятида эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этган эди.