Навоий вилояти Кармана туманида эркак ўз опасини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, фуқаро У. иккита опаси ва уларнинг эрини меҳмондорчиликка чиқирган. У. дастлаб меҳмонга келган катта поччаси билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб маст бўлиб қолган. Шундан сўнг кичик поччаси келган ва у келгандан сўнг катта опаси эри кетиб қолган. У. кичик поччаси билан спиртли ичимлик ичишда давом этган ва улар орасида жанжал келиб чиққан. У. поччасининг кийимларини йиртиб ташлаган ва шунда уларнинг орасига опаси аралашиб, эрини ташқарига чиқариб юборган. Бундан ғазабланган У. пичоқни опасининг чап томон елка ўмров соҳасига тиқиб олган. Опа кўрсатилган муолажаларга қарамай шифохонада вафот этган.
Ҳодиса юзасидан бўлиб ўтган судда У. тарвуз кесаётганда беҳосдан пичоқ кириб кетганини айтган. Лекин гувоҳларнинг кўрсатмалари ва тиббий экспертиза ушбу гаплар уйдурма эканини тасдиқлаган. Фуқаро ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д» банди бўйича айбдор деб топилган ва 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган.