Самарқанд вилояти Нарпай туманида ваҳший қотиллик содир бўлди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, туманда яшовчи Ф. исмли аёлга Р. исмли нотаниш эркак телефон қилиб, уни ёқтириб қолганини, эри Россиядан хабардор эканини ва шу учун бирга бўлишни таклиф қилади. Ф. ушбу таклифдан ғазаби чиқиб, телефондаги суҳбат давомида келиб қолган қайнукаси А.га бўлган воқеани айтиб беради. Шундан сўнг А. фуқаро Р.дан алам олиш режасини тузади ва ушбу ишга Ф.нинг укаси Б. ва уч нафар қайнукаларини жалб қилади. Улар Р.дан қасд олиш режасини тузиб, уни Ф. орқали тунда қаровсиз ётган боғча ҳудудига чақириб олади. Р. айтилган манзига келгач тўртовлон Р.ни белкурак билан аямай саваб, рўмол билан бўғиб ўлдиради. Талвасига тушган тўрт эркак жасадни йўқотиш режасини тузиб, уни Нарпай каналига оқизиб юборади.
Тез орада жиноят тафсилотлари маълум бўлади ва суд ҳукмига кўра Ф.нинг укаси Б. 18,5 йилга, воқеадан дастлаб хабар топиб барчани тўплаган А. 16 йилга ва икки нафар қайнукалардан бири 15,5 йилга, яна бири 13 йилга озодликдан маҳрум қилинади.