Деновда 20 ёшли қизга мажбурлаб уйланмоқчи бўлган йигитга жиноий иш қўзғатилди

Деновда 20 ёшли қизга мажбурлаб уйланмоқчи бўлган йигитга жиноий иш қўзғатилди
Сурхондарё вилояти Денов туманида 4 март куни 28 ёшли Абдулло Р. 20 ёшли Суғдиёна Х.ни олиб қочмоқчи бўлган. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар қилди.

Маълум бўлишича, ҳодиса Ўрикзор МФЙ ҳудудида соат 10:30ларда содир бўлган. Ўша куни икки киши Суғдиёнани мажбурлаб Спарк автомобилига ўтирғизган. Машина ичида эса Абдулло бўлган. Спарк сал юргач машинадан Суғдиёнини мажбурлаб ўтирғизганлар тушиб қолган. Шундан сўнг Абдулло қизга менга турмушга чиқсанг уйинга олиб бораман деб шарт қўйган. Суғдиёна ўзини ушбу шартга кўнгандек кўрсатиб, Абдуллодан қутилиш учун унга ёлғон ваъда бериб, машинадан тушишга эришган. Шундан сўнг қиз ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 136-моддаси (Аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, Абдуллонинг иккита шериги 25 ёшли Зухриддин С., ҳамда 18 ёшли Аслиддин Э. экани ҳам маълум бўлган.

Абдулло қиз бошқа бировга тегиб кетмаслиги учун шу ишга қўл урганини айтган. Департаментнинг қўшимча қилишича, юқорида келтирилган моддадаги жиноятни содир этганлар БҲМнинг 25 бараваригача жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари, 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Деновда 20 ёшли қизга мажбурлаб уйланмоқчи бўлган йигитга жиноий иш қўзғатилди