Тошкент шаҳридаги Nest One мажмуасида ёнғин юз берди. Бу ҳақда ФВВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса бугун, 10 март куни соат 10:02 да содир бўлган. Tashkent city’да жойллашган ушбу осмонўпар бинонинг ертўласида, 2 кв.м майдонда пенопласт ёнган. Воқеа жойига дарҳол ўт ўчирувчилар етиб келиб, ёнғинни бартараф этган.
Воқеа натижасида ҳеч ким жабрланмаган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ўрганилмоқда.