Самарқанд вилоятида хотинини ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Дарё нашри хабар қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, қотиллик 2020 йилнинг 15 июнь санасида содир бўлган. Эркак Э.Г. маст ҳолатда хотини Г.Г. билан жанжаллашган.
Жанжал натижасида фуқаро турмуш ўртоғиниинг кўкрак соҳасига пичоқ билан зарба берган. Аёл кўп қон ёқитиш сабабли воқеа жойида вафот этган. Жиноий ишлар бўйича шаҳар суди қарорига кўра Э.Г. 9 йилу 7 ойга озодликдан маҳрум қилинди.